MyCEFR.uz

CEFR imtihoni topshiruvchilar uchun!

Кейинги йилдан бошлаб IELTS балли билан давлат имтиҳонларида максимал балл олиш мумкин бўладими?

Ҳа, мумкин бўлади, лекин 2019 йил 1 январдан эмас, сал кейинроқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3775-сон Қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини ишлаб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Юқоридаги маълумот шуни англатадики, Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказолар сертификатларига эга абитуритентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини 2019 йил 1 январгача ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади, Вазирлар Маҳкамаси эса уни тасдиқлаганидан кейин мазкур тартиб амалга киритилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *